Яманда навбатдаги теракт оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди

Фото: RT
Яманнинг Адан шаҳрида содир этилган теракт камида 30 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ҳарбийлар ва тиббиёт ходимларига асосланиб, Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. У ўзини Адан шаҳри шимоли-шарқида ўз хизмат ҳақини олиш учун йиғилган ҳарбийлар гуруҳи олдида портлатиб юборган. Бу портлаш оқибатида яна ўнлаб кишилар жароҳатлангани айтилмоқда.
Бир ҳафта олдин Аданда хизматга янги чақирилган ҳарбийлар лагерида рўй берган портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди

09:30 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

17:12 / 22.03.2025