Спорт | 15:54 / 08.01.2017
11808
1 дақиқада ўқилади

Видео: Америкалик баскетболчи қизлар ўйин вақтида муштлашиб кетишди

Баскетбол бўйича Америка талабалари лигаси доирасида Юта ва Невада штатлари жамоалари ўртасида кечган баҳсда муштлашув рўй берди. Бу ҳақда твиттердаги саҳифалардан бири орқали маълум қилинган.

Бу зиддият ўйиннинг учинчи қисми охирида келиб чиққан. Ушбу ҳолат видеосида аввалига икки спортчи ўртасида айтишув бўлгани, кейин муштлар ишга тушганини кўриш мумкин. Кейинчалик уларга жамоадошлари қўшилган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мавзуга оид