Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерга туя минган жангарилар ҳужум қилди

Нигердаги қишлоққа туя минган жангарилар ҳужум қилишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари маълумотига кўра, жангарилар Нигерия билан чегарадан 50 км масофадаги Нгалева қишлоғига бостириб киришган. Улар қишлоқда 9 кишини ўлдириб, аёллар ва болаларни, жами 40 кишини ўғирлаб кетишган.
Ҳозирча ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олмаган. Нигер ҳарбийлари ушбу ҳужум ИШИДнинг «Ғарбий Африкадаги филиали» («Боко Ҳарам») томонидан амалга оширилганини тахмин қилишмоқда. Бу ташкилот вакиллари Нигерияда ҳаракат қилиб, бир неча марта қўшни мамлакатлар ҳудудларига ҳужум қилган.
2016 йил декабрида Нигерия ҳарбийлари «Боко Ҳарам»нинг Самбис ўрмонидаги қароргоҳи яксон қилинганини маълум қилишган, мамлакат президенти Муҳаммад Бухорий эса ушбу ташкилот бутунлай тор-мор қилингани ҳақида баёнот берганди. Аммо бир неча ой ўтиб, жангариларнинг ҳужумлари қайтадан бошланди.
«Боко Ҳарам» 2002 йилда Нигерия ҳудудида ташкил топган, ташкилот аъзолари мамлакатда шариат қонунларини жорий этиб, Ғарб таъсирига қарши курашади. 2015 йил апрелида ташкилот раҳбари Абубакар Шекау ИШИДга қасамёд қилган, ташкилот ИШИДнинг «Ғарбий Африкадаги филиали»га айланганди.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

19:57 / 26.03.2025
Нигер хунтаси етакчиси президент сифатида қасамёд қилди

11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади

14:55 / 12.08.2024
Нигерда кучли ёғингарчилик 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди

15:53 / 09.08.2024