Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: инглиз клуби футболчилари жамоа мухлислари билан жанжаллашди
Англиянинг «Уотфорд» клуби мухлислари жамоанинг қониқарсиз натижаларидан норози бўлиб уларга эътироз билдиришди. «Саутҳемптон» уйида учралган мағлубиятдан (0:1) кейин меҳмонлар секторида норозилик ҳайқириқлари янгради.
Бу эса шундоқ ҳам яхши кайфиятда бўлмаган «Уотфорд» клуби футболчиларига ёқмади. Асосан уч футболчи Хосе Холебас, Кристиан Кабаселе ва Абдулай Дукуре бунга норозилик билдирди ва меҳмонлар секторига бориб мухлисларга эътироз билдира бошлади.
Айниқса Хосе Холебас мухлислардан бирини пастга чорлаб, бирга-бир муштлашмоқчи эканини ҳам билдирди. Аммо жамоадошлари ва стадион қўриқчилари катталашиб кетиши мумкин бўлган жанжалнинг олдини олиб қолишди.


«Уотфорд» бу учрашув билан қўшиб ҳисоблаганда Англия премьер-лигасининг сўнгги 11 учрашувда 8 марта мағлубиятга учради. Ўтган ҳафтада жамоа бош мураббийи Марку Силва истеъфога чиқарилиб унинг ўрнига Хави Грасия таклиф қилинганди. Грасиянинг биринчи учрашуви ҳам мағлубият билан тугади.

Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

00:33 / 01.03.2020
АПЛ. «Ливерпуль» «Уотфорд»га йирик ҳисобда ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди

11:20 / 04.12.2019
Томошабинлар ташрифи: Суперлигада энг кўп мухлис қайси клуб ва шаҳарларда?

09:30 / 22.09.2019
«Сити» 18 дақиқада 5та гол уриб рекорд ўрнатди. Кейин яна 3та гол урди

20:15 / 07.08.2019