Ўзбекистон | 22:37 / 06.01.2019
59103
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Пўлатович Ҳабибуллаев вафот этди.

Саломбек Ҳабибуллаев 2018 йилнинг 26 январида мазкур лавозимга тайинланган эди.

1971 йилнинг 26 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган С.Ҳабибуллаев 1992 йили Тошкент давлат университетини тамомлагач, 1992 йилдан 2018 йилгача Тошкент давлат университетининг “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси кафедрасида ассистент, тадқиқотчи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолият таҳлил ва истиқболлари бош бошқармаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарманинг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Бош ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи, Ўзбек-япон маркази директори лавозимларида фаолият олиб борган.

Андижон вилоят ҳокимлиги, касбдошлари, дўстлари марҳумнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди