Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Ўзбекистон коронавирус туфайли Хитойга боришни чекламоқда

Фото: EPA
Ўзбекистон ҳукумати Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
«Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди», дейилади хабарларда.
31 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019-nCoV коронавирусининг тарқалишини халқаро даражадаги тиббий фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш оқибатида камида 213 киши ҳалок бўлган, қарийб 10 минг киши вирусни юқтириб олган. ЖССТ маълумотига кўра, Хитойдан бошқа яна 18 давлатда жами 98 нафар бемор аниқланган, аммо Хитойдан ташқарида ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
Айни вақтда хавфли коронавирус Россия ва Буюк Британия ҳудудига ҳам етиб келган.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Хитой фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келишини вақтинчалик чеклашни таклиф қилганди.
Маълумот учун, айни вақтда коронавирус ўчоғи бўлмиш Ухань шаҳрида 72 нафар ўзбекистонлик талаба қолмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди
Иқтисодиёт | 07:50
-
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади
Жаҳон | 07:41
-
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 07:32
-
Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик асосида иқтисодий фаоллик баҳоланди
Иқтисодиёт | 07:17
Мавзуга оид

15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди

21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025