Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик миллиардер ўзига қарашли компанияни 1 млрд долларга сотмоқчи
Forbes Real-Time рейтингига кўра, Ван Цзяньлин 14,4 млрд доллар билан Хитойнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 13-ўринда турибди. У WTC’ни сотиб олиш учун 650 млн доллар тўлаган.

Ironman триатлон мусобақаси / Фото: Getty Images
Хитойнинг Wanda Sports Group гуруҳи Ironman триатлон мусобақалари ташкилотчисини сотишни ўйламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg хабар берди. Манбалардан бирининг айтишича, компания унинг учун 1 млрд долларга яқин пул олишни режалаштирмоқда.
Ironman брендининг эксклюзив ҳуқуқи Жаҳон триатлон корпорациясига (WTC) тегишли. WTC 2015 йилдан буён хитойлик миллиардер Ван Цзяньлиннинг Dalian Wanda Group конгломератига қарашли Wanda Sports гуруҳи таркибига киради.
Forbes Real-Time рейтингига кўра, Ван Цзяньлин 14,4 млрд доллар билан Хитойнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 13-ўринда турибди. У WTC’ни сотиб олиш учун 650 млн доллар тўлаган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Wanda Sports Ironman ташкилотчисини сотишни бир нечта хусусий инвесторлар билан муҳокама қилган.
Ironman классик триатлони 3,86 км масофага сузиш, 180,25 км масофага велопойга ва 42,1 км масофага югуришни ўз ичига олади.
Дунё бўйича ҳар йили 170дан ортиқ Ironman тадбирлари ўтказилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

12:56 / 05.09.2024
Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчалари ҳамда М-37 ва М-39 трассалари 7-8 сентябр куни вақти-вақти билан ёпилади

17:16 / 01.09.2024
Паралимпия триатлон пойгалари сув сифати ёмонлиги туфайли бир кунга кечиктирилди

08:28 / 31.07.2024
Олимпиада: эркаклар триатлони Сена дарёси ифлосланиши сабабли қолдирилди

11:13 / 29.07.2024