Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг оммавий операцион тизимлар маълум қилинди
NetMarketShare таҳлилий компанияси дунёдаги энг оммавий операцион тизимлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга кўра, энг оммавий операцион тизим Windows 10 бўлди.

Фото: mediapure.ru
Ушбу тизим дунёдаги 57,83 фоиз компьютерларга ўрнатилган.
2-ўринни Windows 7 эгаллаган, унинг улуши 24,28 фоизни ташкил қилади. 3-ўринни ҳам Windows операцион тизими версияларидан бири – 8.1 эгаллаб, у 3,06 фоиз компьютерларда ўрнатилган.
Apple компаниясининг Mac OS операцион тизимидан энг оммавийси MacOS Mojave бўлиб, 2 йил аввал чиқарилган дастурнинг улуши 2,46 фоизни ташкил қилган.
Таҳлилчилар Windows 7’нинг оммавийлигини оддийгина кўникиш билан тушунтиришмоқда – кўплаб фойдаланувчилар Windows 10’га Microsoft компанияси ўз тизимини ҳаддан кўп янгилаши сабабли ўтишни исташмайди.
2009 йилда чиқарилган Windows 7 операцион тизими 14 январда расман эскирган деб тан олинган. Бу тизим эндиликда мунтазам янгиланишлар олмайди ва у бўйича техник кўмак кўрсатилмайди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазонинг айрим ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар ҳар куни 10 соатга тўхтатилади
Жаҳон | 09:37
-
Паркентда Корея андозалари асосида "Чашма" этно қишлоғи ташкил этилди
Ўзбекистон | 09:25
-
Германия ҳозирча Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас
Жаҳон | 08:59
-
Эронда сув захиралари энг паст даражага тушиб кетди
Жаҳон | 08:27
Мавзуга оид

21:07 / 04.02.2020
Windows 10 янгиланиши компьютерларда носозликлар келтириб чиқарди

01:13 / 04.09.2019
Google компанияси янги Android 10 операцион тизимини чиқарди

07:40 / 12.06.2019
Huawei ўз операцион тизимида ишловчи смартфонлар ишлаб чиқарди

21:23 / 21.05.2019