Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Путинга Лисичанск эгаллангани ҳақида ҳисобот берди
Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги Лисичанск шаҳри рус ҳарбийлари назоратига ўтганини эълон қилди.

Фото: t.me/luhanskaVTSA
Вазирлик баёнотида айтилишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 3 июл куни Украинанинг Луганск области таркибидаги Лисичанск шаҳри Россия армияси назоратига ўтгани ҳақида Россия президенти Путинга ҳисобот берган.
Баёнотда келтирилишича, россиялик ҳарбийлар Лисичанск атрофидаги Белогоровка, Новодружеск, Малорязанцова ва Белоя Гора аҳоли яшаш пунктлари устидан тўлиқ назорат ўрнатган. Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги бир кун давомида 182 квадрат километр ҳудудни «озод қилгани» ҳақида хабар берган.
Украина армияси Лисичанск тўлиқ руслар назоратига ўтганини рад этмоқда. Сўнгги вақтларда Украина армияси бу ҳудудда нималар содир бўлаётгани ҳақида хабар бермай қўйди, чунки стратегик муҳим бўлган Лисичанскнинг бой берилгани Луганск области қўлдан кетганини билдиради.
Аммо бу Россиянинг «Донбассни қутқариш операцияси» тугаганидан далолат бермайди, чунки Украина ҳамон Донецкдаги баъзи катта шаҳарларни назорат қилмоқда. Украина армияси Бахмут ва Словянск ўртасида мудофаа чизиқлари ташкил қилмоқчи.
24 феврал куни Украинага бостириб кирган Россия 22 феврал куни ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» мустақиллигини тан олганди. Кейинроқ Россия «ДХР» ва «ЛХР»ни Донецк ва Луганск областлари чегараларида тан олишини маълум қилди. Чунки 2014 йилги тўқнашувлар вақтида бу икки областнинг ярмидан камроқ қисмигина руслар қўллаётган айирмачилар тасарруфига ўтганди.
Россия 24 февралда Украинанинг барча ҳудудларида, хусусан, Киевда ҳам ҳарбий ҳаракатлар бошлаганди, россиялик ҳарбийлар бир ойдан ошиқ вақт мобайнида пойтахтни эгаллаш учун уринишларда муваффақиятсизликка учрагач, шимолий ҳудудлардан чекинишга қарор қилди. Россияда «махсус ҳарбий амалиёт» деб аташ қабул қилинган урушнинг иккинчи қисмида Россия асосий мақсади «Донбассни қутқариш» эканини иддао қилди. «Донецкий угольный бассейн» (Донецк тошкўмир ҳавзаси) номининг қисқартмаси ўлароқ Донбасс деб аталадиган ҳудудда Украинанинг 20 дан ортиқ шаҳарлари жойлашган. Хусусан, Донецк ва Луганск ҳам.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
Мавзуга оид

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

11:06 / 26.07.2025
Урушлар таққоси: 80 йил ўтиб нималар ўзгарди?

19:40 / 25.07.2025