Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин. Ҳафта охирида Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда,

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» маркази ҳафта давомида — 14 ноябрдан 18 ноябргача бўлган даврдаги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида эса бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +9…+14 даража илиқ атрофида бўлади.
15 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келишида Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, Устюртда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳаво ҳарорати меъёр атрофида сақланиб туради.
16 ноябрда совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +5…+7 даража илиққача пасаяди, бу ушбу куннинг меъёридан +8…+0 даражага пастдир.
17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси –0…–2 даража совуқгача пасаяди, кундузи қуёш ҳисобига +8…+10 даража илиққача исийди.
18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
14–15 ноябр кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 м/с.гача кучаяди, Қорақалпоғистон, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 25–28 м/с.га етиши мумкин.
Шунингдек, 14–18 ноябр кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15–16 ноябрда Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин, бунинг ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

11:42
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

07:32
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

11:27 / 08.08.2025
Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

12:16 / 01.08.2025