Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч нафар судя лавозимидан озод этилди
Уларнинг икки нафари саломатлиги туфайли, бири эса Судялар одоби кодекси талабларини бузгани учун ишдан бўшатилган.

Фото: yuz.uz
Судялар олий кенгаши қарори билан уч нафар судя лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан:
- Фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг судяси Шерзод Холжигитов (Тошкент вилояти);
- Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судяси Жамол Матниязов (Хоразм вилояти) саломатлиги туфайли ёзма аризасига биноан лавозимидан бўшатилган ва уларнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Шунингдек, Судялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун Аваз Ибодовнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Аввалроқ Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ишдан олинганди. Kun.uz'даги маълумотга кўра, унинг ишдан бўшатилиши мазкур суд айрим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига боғлиқ.
16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди судьяси 4 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга олинганди. Судьялар Олий Кенгаши – Бош прокурор тақдимномасига мувофиқ Жиноят ишлари бўйича коррупционер судьяни Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берган. Ишга доир бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
2022 йили Тошкент туманлараро иқтисодий судининг бир нафар ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг икки нафар собиқ судьялари жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Бундан ташқари, Тошкентда ноқонуний эгалланган ер участкалари бўйича ишларни манфаатдорлар фойдасига ҳал қилиб берганликда гумонланаётган икки судя устидан жиноят иши очилганди.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл: Путин ва Трамп «яқин кунларда» учрашади
Жаҳон | 13:59
-
Аккредитациядан ўта олмаган ОТМ талабаларининг ўқиши кўчирилади
Таълим | 13:53
-
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Таълим | 13:23
-
Чивинлар орқали юқадиган касаллик: чикунгуня ҳақида нималарни билиш керак?
Соғлом ҳаёт | 13:18
Мавзуга оид

11:20 / 07.08.2025
Судялар олий кенгашида “рекорд”: раис ваколат муддати тугаши арафасида 100 дан ортиқ тайинловни амалга оширди

19:53 / 03.07.2025
Янгиариқда ушланган судя иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

14:12 / 25.06.2025
Хоразмда фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди. Хатоликка йўл қўйган судяларга “ҳайфсан” берилди

13:34 / 10.06.2025