Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда саккиз ойда 414 нафар фуқарода заҳарланиш ҳолати қайд этилган
Ўзбекистонда 2023 йилнинг саккиз ойи давомида 414 нафар фуқарода заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Санитария-гигиена бошқармаси овқатланиш гигиенаси бош мутахассиси Абдураҳмон Исмаилов маълум қилди.

Фото: Getty Images
Саккиз ой давомида 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилиб, уларда 414 нафар фуқаро жабрланган, уч нафари вафот этган. Жабрланганларнинг 86 нафари болалардир. Заҳарланиш ҳолатларининг 21 таси (53,8 фоиз) ботулизм, 1 таси МТТ (2,5 фоиз), 13 таси (23 фоиз) овқаттоксикинфекцияси ва 1 таси (2,5 фоиз) кимёвий заҳарланишларга тўғри келади.
21 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида юзага келган ботулизм касаллигининг 3 таси — Жиззах, 6 таси — Самарқанд ва яна 6 таси — Фарғона вилоятларига тўғри келади.
Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда:
умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётгани;
ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда экани;
таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши;
умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги аниқланган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

21:11 / 25.07.2025
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади

14:39 / 16.07.2025
АҚШда ёш болалар ўртасида никотин билан заҳарланиш сони кескин ошди

07:41 / 12.07.2025
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

17:42 / 07.07.2025