Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарлигига ўтган Абдувоҳид Исмоилов ўрнини Тимур Исмоилов эгаллади. У тайинловга қадар вазирликда бошқарма бошлиғи лавозимида эди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Полковник Тимур Камалатдинович Исмоилов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Тимур Исмоилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. 2019 йил майидан ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган, сўнгги вақтларда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2020 йил январида президент томонидан II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.
2019 йил октябридан буён Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган полковник Абдувоҳид Исмоилов 30 январ куни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди. Йиғилишда сўзга чиққан вилоят фаоллари ва нуронийлар Абдувоҳид Исмоиловнинг Сурхондарёдаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдиришган.

«Йиғилишда, шунингдек, вилоятда тизимда эришилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилиб, ҳудудларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар санаб ўтилди. Аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммоларини «фуқаробай» ҳал этиш, жиноятчиликни «маҳаллабай» жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Криминоген оғир вазиятдаги маҳаллаларда қаттиқ назорат ўрнатиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Ички ишлар бошқармасининг янги раҳбари ва тизим масъулларига вазифалар юкланди», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

11:20 / 07.08.2025
Судялар олий кенгашида “рекорд”: раис ваколат муддати тугаши арафасида 100 дан ортиқ тайинловни амалга оширди

19:26 / 05.08.2025
Самарқанд вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

19:08 / 05.08.2025
Самарқанд вилояти ҳокимига 4 нафар янги ўринбосар тайинланди

16:02 / 05.08.2025