Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари эълон қилинди
Биринчи ўринни 10 йилдан бери Хитой ушлаб турибди. Юқори учликда АҚШ ва Ҳиндистон ҳам бор.

Хитой / Фото: Raul Ariano/Bloomberg
Visual Capitalist портали мутахассислари ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бўйича дунёнинг энг йирик иқтисодиётларини харид қобилияти паритети (ХҚП) билан созланган инфографикасини яратди. Бунинг учун Халқаро Валюта Жамғармасининг 2024 йил маълумотларидан фойдаланилди.
Қайд қилиш жоиз, харид қобилияти паритетидан фойдаланган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш мамлакат иқтисодиётидаги жорий нархлар даражасига ва демак, валютанинг харид қобилиятига таяниш имконини беради. ХҚП бўйича ЯИМ турли мамлакатларда яшаш нархи ва инфляция даражасини ҳисобга олади, номинал ЯИМ эса шунчаки валюталардаги таққослашдир.
Visual Capitalist инфографикасига кўра, Хитой 2014 йилдан бери дунё иқтисодиётлари орасида биринчи ўринни сақлаб келмоқда. Ҳозир АҚШ иккинчи, Ҳиндистон учинчи ўринда.
Умуман олганда, ТОП-19 давлатлар қуйидагича:
- Хитой - 33,1 триллион доллар;
- АҚШ - 29,2 триллион доллар;
- Ҳиндистон - 16,0 триллион доллар;
- Россия - 6,9 триллион доллар;
- Япония - 6,6 триллион доллар;
- Германия – 6,0 триллион доллар;
- Бразилия - 4,7 триллион доллар;
- Индонезия - 4,7 триллион доллар;
- Франция - 4,4 триллион доллар;
- Буюк Британия - 4,3 триллион доллар;
- Италия - 3,6 триллион доллар;
- Туркия - 3,5 триллион доллар;
- Мексика - 3,3 триллион доллар;
- Жанубий Корея - 3,3 триллион доллар;
- Канада - 2,6 триллион доллар;
- Саудия Арабистони - 2,1 триллион доллар;
- Австралия - 1,9 триллион доллар;
- Аргентина - 1,4 триллион доллар;
- Жанубий Африка — 0,9 триллион доллар.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аляскадаги учрашув Путин учун синов – НАТО бош котиби
Жаҳон | 11:32
-
Исроилнинг Ғазога берган зарбасида «Ал-Жазира» журналистлари ҳалок бўлди
Жаҳон | 11:28
-
Аляскада Трамп ва Путин учрашуви учун катта уй тайёрланмоқда
Жаҳон | 11:22
-
Умра хизматларини ноқонуний амалга ошираётган шахслар фаолиятини аниқлаш мақсадида “Сирли мижоз” тадбири ўтказилади
Жамият | 10:54
Мавзуга оид

16:25 / 07.07.2025
ЕОТБ Ўзбекистон ЯИМ 6,5 фоизгача ўсишини прогноз қилмоқда

15:49 / 07.07.2025
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда

20:14 / 03.07.2025