Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Санкциялар Жо Байден маъмурияти томонидан Россиянинг «зарарли ташқи фаолияти» учун 2021 йилда жорий қилинган эди.

Фото: AFP / ALEX WONG
АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга нисбатан 2021 йил 15 апрелида ўзидан олдинги президент Жо Байден томонидан жорий этилган санкцияларни бир йилга узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Трамп 14024-фармон муддатини узайтирди, у Байден маъмурияти томонидан бир неча бор кенгайтирилган ва узайтирилган эди. Фармон муддати 2025 йил 15 апрелда тугаши керак эди.
Жо Байден Россия ҳукуматининг «зарарли ташқи фаолияти», жумладан, 2020 йилги АҚШ президентлик сайловига аралашуви ва SolarWinds дастурий таъминоти орқали АҚШ давлат идораларига киберҳужумлар уюштиргани учун Россияга қарши санкциялар киритган эди.
2021 йилда жорий этилган санкциялар доирасида Қўшма Штатлар Россия давлат қарзи билан операцияларни чеклади.
Доналд Трамп президентликка киришганидан кейин 2014 йилдан бери Россияга нисбатан жорий қилинган бир неча бошқа санкцияларни ҳам узайтирди. Февраль ойида у Қримни аннексия қилгани ҳамда ўзини ўзи эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олгани учун Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни узайтирди.
Axios нашрига кўра, агар апрель ойи охиригача Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Доналд Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл: Путин ва Трамп «яқин кунларда» учрашади
Жаҳон | 13:59
-
Аккредитациядан ўта олмаган ОТМ талабаларининг ўқиши кўчирилади
Таълим | 13:53
-
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Таълим | 13:23
-
Чивинлар орқали юқадиган касаллик: чикунгуня ҳақида нималарни билиш керак?
Соғлом ҳаёт | 13:18
Мавзуга оид

11:15
Россия «Вагнер»ни «Африка корпуси» билан алмаштирмоқчи.

10:38
Трамп энди Путиндан Зеленский билан учрашишни талаб қилмаяпти

10:13
Муддат тугаяпти. Путинни қўрқита оладиган энг ёмон сценарий нима?

08:10