Обама Лаосга келган илк АҚШ президенти бўлди

Барак Обама 3 кунлик ташриф билан Лаосга келди ва президентлик вақтида ушбу мамлакатга ташриф буюрган АҚШнинг илк президенти бўлди. Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Обаманинг Лаосга ташрифи унинг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлар бўйлаб ўтадиган хизмат сафари доирасида кечади.
1964-1973 йиллар оралиғида АҚШ Лаос ҳудудига 2 млндан ортиқ бомбалар ташлаган, уларнинг учдан бир қисми портламай қолган. Шу сабабдан ҳозирга қадар одамлар ҳалок бўлмоқда. Обама мамлакат ҳудудини бомбалар тозалаш дастури ҳақида гапириб бермоқчи ҳамда икки томонлама иқтисодий муносабатларни яхшилашни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

08:44
Трамп иккинчи муддатининг биринчи 100 куни якунларини мақтади

21:12 / 29.04.2025
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади

20:43 / 29.04.2025
АҚШнинг 60 млн долларлик қирувчи самолёти Қизил денгизга чўкиб кетди

19:29 / 29.04.2025