Ашхободда очилган янги аэропорт Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхободда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган янги аэропорт очилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Уч терминалга (йўловчи, VIP ва юк) эга аэропортнинг сиғими тахминан 2000 кишига мўлжалланган. У ҳар қандай турдаги самолётни қабул қила олади ва халқаро стандартларга биноан хизмат кўрсатишга қодир. Учиш-қўниш йўлакларининг узунлиги - 3 800 метр. Аэровокзал мажмуи жойлашган ҳудуднинг умумий майдони - 1 200 гектар.
Аэропортнинг очилиш маросимида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирок этди. Давлат раҳбари энг замонавий аэронавигация билан жиҳозланган янги аэропорт халқаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилишини таъкидлади.
Асосий йўловчи терминал биносининг томида дунёнинг энг катта ҳажмдаги гилам кўринишидаги меъморчилик тасвири учун янги аэропортга Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат топширилди. Ушбу "гилам"нинг майдони - 705 квадрат метр.
Туркманистондаги янги аэропорт бундан аввал мамлакатдаги бир қатор диққатга сазовор иншоотларни қурган Туркиянинг "Плимекс" компанияси томонидан бунёд этилди.
Мавзуга оид

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди

18:14 / 24.04.2025