БМТда Украина шарқида сентябрда ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди

Фото: © РИА
Украина шарқидаги можаро оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, яна 19 киши жароҳатланган деб айтилди БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасининг 1-30 сентябрь учун янги ҳисоботида.
"Фуқаролар орасида кўплаб қурбонлар бўлишининг сабаби ҳанузгача ўққа тутиш ва жанговар ҳаракатлар бўлмоқда, бироқ бештаси ўлим билан якунланган 9 та воқеага миналар, портламаган жанговар снарядлар ва қўлбола портловчи қурилмаларнинг портлаши сабаб бўлган", дейилган ҳисоботда.
Таъкидланишича, БМТ августда 80 га яқин ҳалок бўлган ва жароҳатланганларни қайд қилган.
БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги ихтилоф бошидан бери камида 9574 киши ҳалок бўлган, улардан 2 мингдан кўпроғи фуқаролар бўлган.
Мавзуга оид

23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда

07:29 / 14.05.2025
БМТ: Ғазода иссиқ овқат тарқатиш миқдори 70 фоизга камайди

07:55 / 06.05.2025
БМТ дунё етакчиларини Ғазо аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди

13:10 / 05.05.2025