Савченко Порошенкога Януковичдан узр сўрашни ва унга жойини бўшатиб беришни таклиф этди

Фото: RIA
Олий Рада депутати Надежда Савченко Украина президенти Петро Порошенкога мамлакатнинг собиқ раҳбари Виктор Януковичдан узр сўрашни ва ўз ўрнини унга бўшатиб беришни таклиф қилди.
“Норманд тўртлиги” музокараларидан сўнг Петро Алексеевич Виктор Фёдоровичдан шунчаки узр сўраши, уни Украинага таклиф этиши ва ўрнини унга бўшатиб бериши лозим. Чунки, афсуски, айни дамда бизнинг дипломатиямиз ўта заиф”, деди Савченко Украинанинг “1+1” телеканалидаги чиқишида.
Аввалроқ Берлинда ўтган “Норманд тўртлиги” етакчилари Украина жануби-шарқида низолашаётган томонлар ва Донбассда ЕҲҲТ миссиясини кенгайтириш борасида келишиб олишгани хабар берилган эди.
Мавзуга оид

01:02
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп

17:19 / 29.04.2025
Reuters: Разведка Трампга Курск областидаги украиналик ҳарбийлар қуршовда эмаслигини маълум қилган

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

11:48 / 29.04.2025