Оқ уй Кастро дафн маросимига расмий делегация юбормаслигини маълум қилди

Фото: twitter.com/Veronica Ruiz
АҚШ президенти Барак Обама Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро дафн маросимига расмий делегация жўнатмайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, АҚШдан маросимда АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс ҳамда АҚШнинг Кубадаги вақтинчалик ишончли вакили Жеффри Дилаурентис иштирок этади. Бироқ АҚШ уларни расмий делегация деб атамаган.
Эслатиб ўтамиз, командантенинг дафн маросими 4 декабрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда

14:45 / 28.04.2025