ОАВ: Миср суди Мурсийнинг 300га яқин тарафдорига ҳукм ўқиди

Миср ҳарбий суди мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг 296 нафар тарафдорини 1 йилдан 25 йилгача бўлган қамоқ жазосига маҳкум этди. Улар Исмоилия вилоятидаги зўравонликлар ва тартибсизликларга алоқадорликда айбдор деб топилган, деб ёзмоқда Синьхуа агентлиги маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.
2013 йил июль ойида Миср армияси "Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг ҳокимият тепасида бўлишидан халқ норозилиги кучайиб бораётганини айтиб, Мурсийни ҳокимиятдан четлатган ва ўтиш даврини эълон қилган эди. Мурсий тарафдорлари давлат раҳбарини ўз лавозимига тиклашни талаб қилиб оммавий норозиликлар ўтказишди. Бунинг оқибатида юзлаб мисрликлар ҳалок бўлди. Собиқ давлат раҳбари қаторида кўплаб фаоллар ҳам ҳибсга олинди.
2013 йил августида Мурсий тарафдорлари Исмоилия вилоятидаги суд мажмуасига ҳужум қилгани натижасида 10га яқин хавфсизлик идоралари ходимлари қурбон бўлганди. Агентликнинг ёзишича, ушбу ҳужум раҳбарларидан бирига 25 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. 270дан ортиғига 15 йиллик жазо чораси белгиланган. Олти киши эса оқланган.
Мавзуга оид

19:47
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди

02:18 / 10.05.2025
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди

12:44 / 08.05.2025
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди

14:05 / 03.05.2025