Жирафаларнинг Қизил китобдаги жойи ўзгарди

Фото: IUCN Photo Library © Alicia Wirz
Табиатни қўриқлаш халқаро иттифоқи жирафаларни Қизил китобга киритилган жониворларнинг йўқолиб кетиш хавфи унча юқори бўлмаган бўлимидан йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлимига олиб ўтди. Бу ҳақда иттифоқ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Бўлимларнинг ўзгартирилишига сабаб сайёрада жирафалар миқдорининг пасайиб кетишидир. Аҳоли сонининг кўпайиши жирафалар миқдорига салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, жирафаларнинг қисқариб кетишига уларнинг ноқонуний овланиши, қишлоқ хўжалиги ерларининг кенгайиши оқибатида жониворларнинг озиқланиш майдонлари қисқариб кетгани ва кон саноати объектларининг қурилиши ҳам сабаб сифатида кўрсатилган.
Мавзуга оид

16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди

13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди

12:17 / 27.02.2025
Ўзбекистонда 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади

07:35 / 09.01.2025