Ту-154 нинг иккинчи қора қутиси топилди

Фото: ria.ru
Қора денгизда ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг иккинчи қора қутиси юзага чиққан. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Бундан сал аввалроқ самолётнинг биринчи қора қутиси топилган эди. Аммо барча маълумотлар қўлга киритилмагунга қадар якуни хулосага келина олмай турилганди, дейилади вазирлик маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, РФ Мудофаа вазирлигининг Сочидан Сурияга учган самолёти 25 декабрь тонгида радарлар экранларидан йўқолиб қолган. Кейинроқ самолёт қолдиқлари Қора денгиз ҳудудида топилди. Самолёт бортида жами 92 киши бўлган. Йўловчилар Александров ансамбли мусиқачилари ҳамда журналистлар эди.
Мавзуга оид

13:10
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

12:05 / 29.05.2025