«Барселона» «Атлетик»ни тор-мор қилиб, «Реал»га яқинлашиб олди

«Барселона» Испания Примерасининг 21-турида Бильбаонинг «Атлетик» жамоасини қабул қилди. Барселонадаги «Камп Ноу» ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлим ўрталарида Неймар Пако Алькасерни пас билан таъминлади ва бу ўйинда Луис Суарес ўрнида ҳаракат қилган ҳужумчи дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантириб, жамоасининг ҳисобдаги устунлигини оширди.
Иккинчи бўлимда Алейкс Видаль рақиб жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба берди. Тўп икки ҳимоячи орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди - 3:0.
Эндиликда «Барселона» очколари сонини 45тага етказди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб, «Реал» билан орадаги фарқни биттагача қисқартирди. 32 очкоси бор «Атлетик» саккизинчи ўринда қолмоқда.
Барселона – Атлетик 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Пако Алькасер, 2:0 – 40 Месси, 3:0 – 67 Алеиш Видаль.
Барселона – тер Стеген, Пике (Маскерано, 46), Матье, Умтити, Алеиш Видаль, Рафинья (Ракитич, 54), Туран, Андре Гомеш, Месси (Сержи Роберто, 64), Пако Алькасер, Неймар.
Атлетик – Ирайсос, Иньиго Лекуэ (Адурис, 52), Баленсиага, Йерай Альварес, Де Маркос, Итурраспе, Сан Хосе (Беньят, 59), Муниаин, Рауль Гарсия (Эрасо, 74), Иньяки Уильямс, Ляпорт.
Огоҳлантиришлар: Пике (22), Итуррасп (27), Де Маркос (34), Ляпорт (70).
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025