Виталий Чуркин қўққисдан вафот этди

Фото: AP/ТАСС
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин 64 ёшида вафот этди. Россия ТИВ маълум қилишича, у Нью-Йоркда оламдан ўтган.
«Россия ТИВ катта афсус билан маълум қиладики, 20 февраль куни 65 ёшга ўтишига 1 кун қолган кунда, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Нью-Йоркда тўсатдан вафот этди», — дейилган вазирлик хабарида.
Қўшимча қилинишича, у иш вақтида жон берган. Вазирлик Чуркиннинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Чуркин 1952 йилда Москвада туғилганди.
У дипломатик фаолиятини 1974 йилда бошлаган, 1992-1994 йилларда РФ ТИВ раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаган. 1994-1998 йилларда Россиянинг Бельгия қироллигида элчиси, 1998-2003 йилларда Россиянинг Канададаги элчиси бўлган.
2006 йилнинг 8 апрелидан Россиянинг БМТ ва Хавфсизлик Кенгашидаги махсус вакили сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Мавзуга оид

17:10 / 14.06.2025
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

23:02 / 12.06.2025
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ

13:42 / 07.06.2025