Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Samsung Galaxy S8 сурати пайдо бўлди

Таниқли инсайдер Эван @evleaks Бласс ўз микроблогида Жанубий Корея компаниясининг янги қурилмаси фотосуратларини тақдим этди.
"Ўйлашимча, бу - сиз узоқ кутган нарса", - дея изоҳ берган Бласс сизиб чиққан фотосуратга.
Тасвирга кўра, Galaxy S8 смартфонида Home тугмачаси бўлмайди, дисплейнинг ён тарафидаги рамкалар эса деярли йўқолади. Шунингдек тепа қисмда кўзнинг ранг пардасини сканердан ўтказишга мўлжалланган махсус датчик ҳам бўлади. У Galaxy Note 7’да ҳам бўлганди.
Аввалроқ сизиб чиққан маълумотларга ишонадиган бўлсак, Samsung янги қурилмаси икки нусхада чиқади: диагонали 5,8 ва 6,2 дюймга тенг дисплейларда. Ҳар икки нусха ҳам симсиз қувватлантириш функциясига эга бўлиб, чанг ва намликдан ҳимояланган.
Февраль ойи охирида Жанубий Корея компанияси янги смартфоннинг тақдимотига таклифномалар жўната бошлади – у Нью-Йоркда 29 март куни бўлиб ўтади. Компания бўлажак қурилманинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
Мавзуга оид

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025