Рамзон Қодировнинг қизи Firdaws брендини тақдим этди

Чечен Республикаси раҳбарининг қизи Айшат Грознийда ўзининг модалар уйи либослар коллекциясини тақдим этди. Тақдимотга Россия шоу-бизнес вакиллари - Яна Рудковская, Евгения Феофелактова, Светлана Бондарчук, Татьяна Навка, Ксения Соловьева, Тимати, Нюша, Анна Хилькевич, Ольга Бузова ва бошқалар махсус меҳмон сифатида таклиф қилинди. Бундан ташқари, тадбирда мода саноати етакчиси Стеффано Риччи иштирок этди. AsiaPlus шу ҳақида маълумот билан бўлишди.
"Айшат томошабинлар ҳукмига 30 либосни ҳавола қилди, уларнинг ҳар бирини санъат асари дейиш мумкин. Уларда миллий анъаналар, чечен қизи либосининг ўзига хослиги ва замонамизнинг сўнгги тенденциялари муваффақиятли уйғунлашган. Айшат Қодированинг либослари чечен, рус, француз, итальян, турк ва умуман барча миллатдаги қизларга ёқади. Бугунга қадар Европа, Осиёнинг кўплаб мамлакатлари, Америка ва ҳатто Австралиядан ҳам буюртмалар келиб тушмоқда. Шунингдек Айшат Firdaws брендининг атирини ҳам тақдим этди", - деб ёзади ўзининг Instagram'ида Рамзон Қодиров.
Рамзон Қодиров тадбир баҳона продюсер Яна Рудковская ва реп йўналишида ижод қилувчи Тиматини ҳам яраштиришга муваффақ бўлган. Бу ярашув нафақат умумий сурат, балки лезгинка рақси билан якунланган.
Қодировнинг ўзи Россия президенти бош котиби Дмитрий Песковнинг турмуш ўртоғи Татьяна Навка билан рақсга тушган.
Айшатнинг сўзларига кўра, унинг ҳар бир либосида миллийлик ўз аксини топган. "Бу образларни яратишимда менга онам маслаҳатчи бўлди", - дейди дизайнер.
У Firdaws бренди либослари замонавий мусулмон қиз-аёллар образини яратиши ҳамда уларнинг умумжаҳон мода тенденцияларига жавоб беришини қўшимча қилди.
Айшат Қодирова 2016 йилда Firdaws модалар уйини расман бошқара бошлади. Ёш раҳбар миллий элементлар билан уйғунлашган ёшлар модасига алоҳида эътибор қаратади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди
Ўзбекистон | 22:07
-
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
Ўзбекистон | 21:45
-
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
Жамият | 21:37
-
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:18
Мавзуга оид

18:24 / 19.03.2025
Рамзан Қодировнинг бош вазир ўринбосарлиги лавозимидан кетган қизи 3 млрд рубллик компания эгасига айланди

22:44 / 27.02.2025
Рамзан Қодировнинг қизи Чеченистон бош вазири ўринбосарлигидан кетди

08:50 / 23.09.2024
Британия Мода кенгаши ўзбек миллий брендларини тарғиб қилишда ёрдам беради

22:15 / 28.08.2024