Коалиция кимёвий қуроллар омборхонасига ҳужум қилди

Халқаро коалиция авиацияси Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти ҳудудида ИШИДнинг қурол омборларига зарба берган. Сурия армияси қўмондонлиги маълумотига кўра, бу омборхоналарда кимёвий қуроллар сақлананаётганди.
"Ҳаво ҳужуми хорижий жангарилар бўлиб турган ушбу ҳудудда маҳаллий вақт билан 12 апрель куни соат 17:30-17:50 оралиғида амалга оширилди. Зарбадан кейин воқеа жойида улкан оқ булут ҳосил бўлди, кейин ранг сарғиш тус олди. Жуда кўп одам заҳарланган, ҳудудда соат 22:30гача ёнғин давом этган", дейилган хабарда.
Сурия томонининг қайд этишича, ИШИД ва "Жебҳат ан-Нусра" жангарилари кимёвий қуролга эга ҳисобланади. Коалиция ҳужуми оқибатида юзлаб жангарилар ҳамда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани айтилди.
4 апрель куни Сурия мухолифати Идлиб вилояти ҳудудида ҳукумат авиацияси кимёвий қурол қўллаши оқибатида 80 киши ҳалок бўлиб, 200дан ортиқ киши заҳарлангани ҳақида хабар қилди. АҚШ ҳам бу ҳужумда Башар Асад ҳукуматини айблади ва 7 апрель куни АҚШ Қуролли кучлари Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг Шайрат авиабазасига ҳужум қилди. Шундан сўнг, Сурияни қўллаб келаётган Россия ва АҚШ муносабатларида таранглик юзага келди.
Мавзуга оид

17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди

13:25 / 18.04.2025