Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Galaxy S8 ва S8 Plus учун кўчма клавиатура ишлаб чиқилди (фото+видео)

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy S8 ва Galaxy S8 Plus флагманлари учун QWERTY-клавиатура билан уйғунлаштирилган Galaxy Keyboard ҳимоя ғилофи ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берди. Аксессуар смартфон ёрдамида катта матнларни териш жараёнини соддалаштиришга мўлжалланган. 24 Gadjet шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Клавиатура ёқилганда смартфон автоматик равишда аксессуарга уланади ва интерфейсни экраннинг кичрайган майдонига мослаштиради. Афсуски, клавиатуранинг ўзини ғилофсиз ишлатиб бўлмайди.
Клавиатура ўз фаолиятида на аккумулятор, на симсиз Wi-Fi ва Bluetooth модулларини қўллайди. Шунинг учун аксессуарга уланиш смартфоннинг автоном ҳолатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Янги қўлланма нархи - 59,99 доллар.

Суратлар манбаси: 24gadget
Мавзуга оид

11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди

17:28 / 01.02.2024
Клавиатурада эмас, ручкада ёзиш мияни яхшироқ ривожлантиради – тадқиқот

12:37 / 18.09.2018
QWERTY клавиатураси аслида қандай пайдо бўлган?

22:10 / 02.10.2017