Европа инвестиция банки делегацияси Тошкентга келди

2017 йилнинг 29 май куни Европа инвестиция банки делегацияси Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияга банк вице-президенти Васил Ҳудак бошчилик қилмоқда. Европа инвестиция банки вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, қатор вазирлик ва идораларда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан учрашувлар ва музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Европа инвестиция банки айни дамда ЕИ банки ролини эгаллаб, жаҳондаги энг йирик кредит берувчилардан бири саналади. Банкнинг тақдим этувчи кредитлари умумий портфели 71,7 миллиард еврони ташкил этади.
Мавзуга оид

07:59
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди

20:40 / 29.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?

08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

00:24 / 29.04.2025