Трамп Эрдўған билан гаплашди

АҚШ президенти Доналд Трамп Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилган.
«Президент Доналд Трамп Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали кўп масалаларни муҳокама қилди, жумладан Форс кўрфазида юзага келган зиддият мавзусини», — дея баёнотдан парча келтирилган ABC хабарида.
Шунингдек, Трамп АҚШ учун иттифоқчиларнинг «терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлиги» муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этиб ўтган.
29 июнь куни Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад ибн Абдул Раҳмон Ол Соний Вашингтондаги чиқиши вақтида ўз мамлакати араб давлатлари билан музокараларга тайёр эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид

00:13
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар

22:36 / 27.04.2025