Тиллерсон: Меланья Трамп эрининг Путин билан учрашувини тўхтатишга уринди

Фото: EPA
АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин "ўта муҳим" учрашувни ўтказди, шу боис етакчиларнинг ҳеч бири тўхтатишни истамади, дея баёнот берди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.
Унинг сўзларига кўра, қайсидир лаҳзада музокаралар хонасига АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп назар солган, шу билан у давлат раҳбарларини музокараларни тугатишга ундаган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олмаган.
"Музокараларга шунчалик киришиб кетилган ва фикр алмашувлар бўлаётган эдики, томонларнинг ҳеч бири тўхташни исташмас эди. Одамлар музокаралар хонаси эшигидан қараб-қараб қўйишарди. Улар ҳатто, бизларни тўхтатиш илинжида биринчи хонимни юборишди. Шубҳасиз, у бунинг уддасидан чиқа олмади", — деган Тиллерсон журналистларга. Унинг қайд этишича, президентлар учрашуви 2 соат 15 дақиқа давом этган.
"Бу жуда муҳим учрашув бўлди. Бизда муҳокама қилиш учун жуда кўп мавзу бор ва бошланиши ёмон эмас", — деб қайд этди Тиллерсон.
Мавзуга оид

21:53 / 30.04.2025
Россиянинг сабзовотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди

21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ

20:47 / 30.04.2025
Урушларнинг ўзгарган мотиви: ташқи таҳдид эмас, ички сиёсий мақсадлар

18:55 / 30.04.2025