Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой хориждаги биринчи базасига ҳарбийларни юборди

Фото: Reuters
Хитой ҳарбий хизматчилари ХХРнинг Жибути давлатида жойлашган хориждаги биринчи базасига жўнаб кетишди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
Чжаньцзян портида тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтган. «Синьхуа»нинг аниқлик киритишича, Жибутида Хитой халқ-озодлик армияси базасини ташкил этиш ҳамда у ерга армия контингентини юбориш қарори давлатлар ҳукуматлари томонидан дўстона музокаралар ўтказилгач, қабул қилинган. Таъкидланишича, бу халқларнинг умумий манфаатларига хизмат қилади.
Хитойлик ҳарбийлар керакли инфратузилма қурилишини ўтган йилда бошлашди. Гап ХХР ҲДКнинг Яман ва Сомали қирғоқлари яқинидаги гуманитар ҳамда тинчликпарвар миссияларда иштирок этувчи кемаларига таъминот базасини яратиш ҳақида кетмоқда. База қачондан бошлаб тўлақонли фаолиятни бошлаши номаълум.
Жибути – Шарқий Африкадаги давлат бўлиб, аҳолиси тахминан 740 минг кишини ташкил этади. Мамлакат ҳудудида АҚШ, Франция ва Япония ҲДКнинг таъминот пунктлари бор.
Мавзуга оид

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

08:10 / 01.08.2025
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин

07:41 / 01.08.2025
Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди

18:33 / 31.07.2025