Мўсулда россиялик террорчи аёллар қўлга олинди

Фото: Reuters
Ироқлик ҳарбийлар ИШИД гуруҳининг 20 нафар худкуш-террорчи аёлларидан иборат гуруҳни қўлга олишди. Улар Мўсулда ҳукумат қўшинларига ҳужум қилишга тайёрланаётган бўлган.
Deutsche Welle телеканалининг хабар беришича, қўлга олинган аёллар орасида тўрт давлат – Россия, Германия, Туркия ва Канада фуқаролари бор. Уларнинг камида бир нафари вояга етмагани айтилмоқда: 2016 йилда Саксониядан бўлган мактаб ўқувчиси тўсатдан ғойиб бўлиб қолган. Ўшанда немис полицияси қиз ИШИД аъзолари билан мулоқотда бўлганини аниқлаган эди.
Хабар қилинишича, Мўсулда қўлга олинган террорчи аёллар ер остидаги туннелда яширинишган ҳамда портловчи қурилмалар ва ўқ отар қуролларга эга бўлишган.
Мавзуга оид

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

18:20 / 28.04.2025
Қирғизистон Россиядан С-300 зенит-ракета комплексларини олди

17:34 / 28.04.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

17:03 / 28.04.2025