Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқлар қайтиши давом этди. Камолов яна Бухоро ҳокими

Бухоро шаҳрини 1997-2011 йиллар давомида бошқарган Карим Жамолович Камолов шаҳар ҳокимлигига қайтарилди. Бухоро шаҳри ҳокимлигидаги манба бу маълумотни «Кун» нашрига тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, бугун, 10 август куни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.
Сессияда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиққан.
Сессия давомида шу йилнинг январида Бухоро шаҳрига ҳокимлик этиб тайинланган Ихтиёр Фармонов вазифасидан озод қилинган.
Фармонов ўрнига аввалроқ 14 йил давомида шаҳарни бошқарган Карим Камолов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланган. Камолов 2011 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қарори билан лавозимидан озод қилинган, унинг ўрнига Қиёмиддин Рустамов шаҳар ҳокимлигига тайинланганди. Кўп вақт ўтмасдан Қиёмиддин Рустамов соғлиги туфайли лавозимни тарк этади ва унинг ўрнини Ҳайит Комилов эгаллайди. Лекин у 3 ойдан кейин аввалги ишидаги жиноятлари учун ҳибсга олинади. Унинг ўрнига тайинланган Валижон Ўринов эса 2012 йил сентябридан 2017 йил январига қадар лавозимда бўлади.
Ихтиёр Фармоновнинг қисқа муддатда лавозимини тарк этиши сабаби келтирилмаган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:55 / 04.08.2025
Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

19:49 / 23.07.2025
Бухорода электр токи уриши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

12:33 / 11.07.2025
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди

09:54 / 09.07.2025