Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг жануби-ғарбий вилояти Белужистоннинг пойтахти ҳисобланмуш Кветта шаҳрида 12 август кечки вақт портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, камида 32 киши яраланган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар вазири Сарфараз Буттига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентилиги хабар берди.
Вазирнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳам полициячилар, ҳам фуқаролар бор.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, портлаш хавфсизлик кучлари автомобили ёнида содир бўлган. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Портлаш сабабли шаҳарда фавқулодда вазият тартиби киритилган.
Мавзуга оид

23:58 / 05.08.2025
Кўкдала туманида яна газ тўлдириш шохобчаси портлади

07:36 / 05.08.2025
Пешоварда Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари бизнес-форуми ўтказилади

18:09 / 03.08.2025
Ҳиндистон бош вазири Покистонга таҳдид қилди

09:47 / 02.08.2025