Макгрегорнинг навбатдаги рақиблари кимлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Фото:mmajunkie.com
UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг менежери Ауди Аттар ирландияликнинг навбатдаги рақиблари кимлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
“Макгрегор Нейт Диаз билан трилогияни якунламоқчи. Шунингдек, унга чақириқ ташлаётган Нурмагомедов бор. Бундан ташқари, UFC’нинг енгил вазндаги вақтинчалик камарига жанг ўтказадиган Тони Фергюсон ва Кевин Ли ҳам бор. Шунингдек, ярим енгил вазнда амалдаги чемпион Макс Холлоуэй билан жанг ўтказиш варианти бор. Бир сўз билан айтганда, вариантлар кўп”, деб айтган Аттар.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор Флойд Мейвезерга қарши ўтказган жангининг 10-раундида техник нокаут билан мағлуб бўлди.
Мавзуга оид

08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди

19:10 / 29.11.2019