Бокс, ЖЧ–2017: Бугун финал жанглари бўлиб ўтади: жуфтликлар ва бошланиш вақти
Бугун Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ҳар ўн вазн тоифаси бўйича финал учрашувлари бўлиб ўтади.
Маълумки, вакилларимиздан тўрт боксчи финалга йўл олган ва уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишади.
Бугунги финал жангларидаги жуфтликлар ва уларнинг бошланиш вақти билан таништирамиз:
46-49 кг. Финал. 21:00:
Ҳасанбой ДЎСМАТОВ (Ўзбекистон) – Жоанис АРГИЛАГОС (Куба)
52 кг. Финал. 21:20:
Жасурбек ЛАТИПОВ (Ўзбекистон) - Йосбани ВЕИТИА (Куба)
56 кг. Финал. 21:40:
Қайрат Ералиев (Қозоғистон) - Дюк Раган (АҚШ)
60 кг. Финал. 22:00:
Лазаро Алварес Эстрада (Куба) - Софиан УМИҲА (Франция)
64 кг. Финал. 22:20:
Иқболжон ХОЛДОРОВ (Ўзбекистон) - Анди КРУЗ ГОМЕС (Куба)
69 кг. Финал. 22:40:
Шаҳрам ҒИЁСОВ (Ўзбекистон) - Рониэл ИГЛЕСИАС ГОМЕС (Куба)
75 кг. Финал. 23:00:
Абилхан Аманкул (Қозоғистон) - Олександр Хижняк (Украина)
81 кг. Финал. 23:20:
Хулио Ла Круз (Куба) - Жозеф Уард (Ирландия)
91 кг. Финал. 23:40:
Евгений Тишченко (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)
91+ кг. Финал. 00:00:
Қамчибек ҚЎНҚАБАЕВ (Қозоғистон) - Маҳаммадрасул Мажидов (Озарбойжон)
Финал жангларида энг кўп вакил Кубадан иштирок этмоқда — 7 боксчи. Сўнгра Ўзбекистон вакиллари — 4 боксчи. Қозоғистон вакилларидан 3 киши финалга чиққан. АҚШ, Франция, Украина, Ирландия, Россия ва Озарбойжондан бир нафардан вакил олтин медал учун курашади.
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

10:57 / 17.01.2025
Ҳамбургда 16 мингдан ортиқ киши ГуМга қарши намойишга чиқди

17:24 / 06.01.2025