Қирғизистон ҳукумати қасамёд қабул қилди

Фото: aa.com.tr
Қирғизистонда Сапар Исоқов бошчилигидаги коалицион ҳукумат қасамёд қабул қилди ҳамда ўз вазифаларини бажаришга киришди.
Маросим Қирғизистон парламентида президент Алмазбек Атамбоев иштирокида бўлиб ўтди.
Икки ҳафта аввал парламент Қирғизистоннинг янги ҳукуматига ишонч билдирганди.
Янги бош вазир коалицион ҳукумат тузилмаси ва дастурига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритмади.
Сапар Исоқов Қирғизистоннинг 28-бош вазирига айланди.
Мамлакат собиқ бош вазири Сооронбой Женбеков август ойи охирларида президентлик сайловларида қатнашиши туфайли истеъфога чиққанди.
Мавзуга оид

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

16:52 / 29.04.2025