Иньеста муросага чақирди

«Барселона» ва Испания терма жамоаси хавбеки Андрес Иньеста Каталониядаги вазият борасидаги фикрларини билдирди. Айни вақтда бу ерда Мустақиллик референдумидан кейин қиролликдан ажралиб чиқиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
«Мен аввал бу мавзуда ҳеч қачон очиқ фикр билдирмагандим. Аммо ҳозир биз бошқача вазиятдамиз, буни мен жуда яхши тушуниб турибман.
Ҳали бир-биримизга зарар етказмасимиздан мулоқотга киришмоқ зарур. Масъул шахслар музокаралар ўтказсин.
Биз учун барча ишни қилишсин. Биз тинч яшашга ҳақлимиз», – дея ёзган футболчи твиттерида.
Иньеста – «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у каталон эмас. Бу футболчи Кастилия-Ла-Манча вилоятида туғилган.
Мавзуга оид

15:45
Байрам кайфиятидаги «Барса» муаммоли «Интер»га қарши. ЕЧЛ яримфинал ўйини анонси

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025