Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Мустафо Камол Отатурк ўз ватанининг миллий истиқлоли учун курашган ва Туркия Республикасига асос солган инсон сифатида қадрланади. Аниткабир ёдгорлик мажмуаси унинг давлат ва халқ олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган.
ЎзАнинг ёзишича, 750 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа мақбара, музей, боғ ва бошқа объектларни ўз ичига олган.
«Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди», — дея хабар бермоқда агентлик.
Мавзуга оид

22:12 / 05.08.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда бир қанча давлат етакчилари билан учрашди

18:37 / 05.08.2025
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

15:46 / 05.08.2025
Шавкат Мирзиёев: «Денгизга чиқиш йўли бўлмаган давлатлар жаҳон савдосида тенг шароитларда иштирок этиши – адолат масаласи»

13:08 / 05.08.2025