Эронда зилзила қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди

Фото: иллюстратив фото
Эрон ҳукумати 14 ноябрни Эрон-Ироқ чегарасида юз берган вайронкор зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Эроннинг зилзиладан энг кўп талофат кўрган Кирманшоҳ вилоятида 3 кунлик мотам эълон қилинганди.
Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, 12 ноябрда Эрон-Ироқ чегарасида 7,2 ва 7,3 магнитудали кетма-кет иккита кучли зилзила содир бўлган. Туни билан такрорий зилзилалар тўхтамаган: 4,9 магнитудагача бўлган 20 та афтершок қайд қилинган.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда зилзила оқибатида 450 га яқин одам ҳалок бўлган, 7 минг одам жароҳат олган. Ироқда 7 одам ҳалок бўлгани, 530 дан кўпроқ одам жароҳат олгани маълум қилинган.
Мавзуга оид

23:48 / 17.06.2025
АҚШ Эроннинг ядро иншоотларига зарба бериши мумкин – ОАВ

23:30 / 17.06.2025
«Ўлдирмаслик буюрилган». АҚШ Исроилга ниманидир тақиқлай оладими?

21:59 / 17.06.2025
Трамп Эрондан «сўзсиз таслим бўлишни» талаб қилди

20:00 / 17.06.2025