Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг янги элчиси Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди

Фото: «Жаҳон» АА
Ўзбекистоннинг АҚШга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди. Маросим АҚШ президентининг расмий қароргоҳи — Оқ уйда бўлиб ўтган.
«Жаҳон» АА хабарига кўра, маросимдан кейин кечган суҳбат чоғида президент Дональд Трамп кейинги йил мобайнида Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар «республиканинг аниқ-равшан ислоҳотлар қўллашни мақсад қилганидан далолат эканлигини» баён этди. Ўзбекистон томонидан ташланган қадамлар, шу жумладан, миллий валюта конвертацияси таъминланиши халқаро сармоядорлар учун мамлакатнинг жозибадорлигини оширди. Америка маъмурияти раҳбари болалар меҳнатига барҳам бериш ҳамда давлат бошқаруви тизимида шаффофлик таъминланишидаги ривожланишни олқишлади.
АҚШ президенти Ўзбекистон — Америка муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакатнинг ўзаро кўплаб манфаатлари мавжуд. «Вашингтон кучли ва мустақил Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди, бу минтақавий шерикликка ҳамда Афғонистонни барқарорлаштиришга йўл очади», деган у.
Таъкидланганидек, АҚШ Ўзбекистоннинг аллақачон минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар яхшиланишига кўмаклашган «яхши қўшничилик сиёсатини» олқишлайди. Қирғизистон билан чегараларининг катта қисмини делимитация қилиш юзасидан расмий Тошкент томонидан кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги алоҳида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Умра хизматларини ноқонуний амалга ошираётган шахслар фаолиятини аниқлаш мақсадида “Сирли мижоз” тадбири ўтказилади
Жамият | 10:54
-
2025 йил мода ранглари — табиат, ҳиссиёт ва жасорат уйғунлигида
Аёллар дунёси | 10:43
-
Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича айрим қонунлар ўзгартирилди
Ўзбекистон | 10:32
-
«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензин нархи арзонлаштирилгани ҳақида хабар берди
Иқтисодиёт | 10:30
Мавзуга оид

01:25
Трамп уйсизларни Вашингтон ташқарисига чиқариб юбормоқчи

20:46 / 10.08.2025
Трампга тегишли ижтимоий тармоқ чат-боти Обамани АҚШнинг энг яхши президенти деб атади

20:41 / 10.08.2025
Путин Херсон ва Запорижжядан воз кечишга тайёр эмас

19:43 / 10.08.2025