Туркия ТИВ: Гулен АҚШ конгресси ва суд инстанцияларига ўз одамларини киритган

Фото:aa.com.tr
Фатҳулла Гулен тарафдорлари АҚШ тузилмаларига, жумладан конгресс ва суд инстанцияларига кириб олганлар. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу маълум қилди, деб хабар бермоқда “Анадолу” ахборот агентлиги.
Човушўғлунинг айтишича, Гулен оқими ўз одамларини АҚШ давлат муассасаларига киритиш учун ҳам қонуний, ҳам жиноий усуллардан фойдаланган.
“Туркия ҳукумати Гулен тарафдорлари АҚШда нимага интилаётганларидан яхши хабардор. Биз улар қандай кучлардан фойдаланишларини биламиз. Эҳтимол, Гулен оқими ўзидан фойдаланишга ижозат берар. Бунинг барчаси алоҳида масала”, деб айтган Човушўғлу ва Анқара Гулен тарафдорларини бутун дунё бўйлаб таъқиб қилишига ваъда берди.
Мавзуга оид

14:41
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

09:33
АҚШ суди: "Озодлик радиоси" 12 млн доллар олиши керак

08:44
Трамп иккинчи муддатининг биринчи 100 куни якунларини мақтади

21:12 / 29.04.2025