Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик аёл ҳашаротга аччиқ қилиб уйини ёқди
Американинг Оҳайо штатида рўй берган ёнғин оқибатида 3 киши жабрланди ва яна 10 киши бошпанасидан айрилди. Бир неча оила истиқомат қилган уй аёлнинг ётоқхона ҳашаротидан қутилиш мақсадида ўт қўйиши оқибатида ёниб кул бўлди, деб хабар қилмоқда CBS News.
Ҳодиса Цинцинатти шаҳрида 9 декабрда рўй берган. Айни вақтда Қизил хоч жамиятининг маҳаллий бўлинмаси бошпанасиз қолган 7 киши ва 3 болага вақтинча уй топган. Ёнғиндан етказилган зарар 250 минг доллар деб баҳоланмоқда.
Айтиш жоизки, бу Америкада рўй бераётган илк шундай ҳодиса эмас. 28 ноябрда айни шаҳарлик 13 яшар ўсмир ҳашаротни ёқиш ниятида ўт қўйиши оқибатида 6 та уйга талофат етган эди. Октябрь ойида Аризона штати фуқароси газ ёндиргичи воситасида суваракларни ўлдириш ниятида уйининг кулини кўкка совурганди.
Мавзуга оид

22:33
АҚШда энг бадбашара кучук эгасига 5000 доллар мукофот берилди

10:17
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди

22:29 / 09.08.2025
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ

20:36 / 09.08.2025