Ўғри қилмиши учун таъзирини еди (видео)

Фото: Getty Images
АҚШнинг Такома шаҳридаги уйлардан бирининг эгаси ўғрилардан сақланиш учун антиқа усулни ўйлаб топди. У уйи остонасига ўғриларни қўрқитиш учун қўлбола “портловчи” қутини гўёки почта жўнатмасидек жойлаб қўйган ва бу иш берган.

YouTube’даги видеода бу уйга ўғриликка тушмоқчи бўлган кимса бу усулнинг “жабрдийдасига” айланганини кўриш мумкин.
Ўғри уй олдида шериги машинасидан тушиб, у томон йўл олади. У уй ҳовлисига осонгина кириб, уй остонасида турган жўнатмани ўмариш ниятида кўтармоқчи бўлганда, қутининг қопқоғи отилиб кетиб, портлаш товушига ўхшаш товуш янграйди. Ўғри бундан қўрқиб кетиб, воқеа жойидан қочиб қолади.
Мавзуга оид

14:15 / 04.05.2025
«Икки урушни ҳам биз ютгандик». Трамп америкаликларнинг жаҳон урушларидаги ғалаба кунини нишонлашга қарор қилди

23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради

22:42 / 03.05.2025
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди

21:31 / 03.05.2025