«Реал» Месси хизматига бўлган қизиқишни инкор қилди

Фото: Getty Images
Германиянинг Spiegel журнали, 2013 йил июнь ойида «Реал» Мессини харид қилмоқчи бўлгани ҳақидаги хабарни эълон қилди.
Немис нашри маълумотига кўра, «Қироллик клуби» «Тоттенҳэм»дан Гарет Бэйлни сотиб олишдан олдин, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг 250 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаб, унинг трансферини амалга оширмоқчи бўлган. Мадрид клуби аргентиналикка йилига 23 миллион евро миқдоридаги «тоза» маош ва 2021 йилгача мўлжалланган шартнома, унинг отасига 1 миллион евро бонус таклиф қилган.
Агар битим амалга ошганида, дунё футболида рекорд ўрнатган бўларди.
Marca хабарига кўра, мадридликлар бу хабарни инкор қилмоқда: «Бу хабар уйдирмадан бошқа нарса эмас ва ҳақиқатдан йироқдир».
Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда «Барселона» билан 2021 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг товон пули 700 млн еврога оширилди.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025