«Боко Ҳаром» 2014 йилда ўғирлаб кетган қизлар ҳақида янги маълумот берилди

Фото: AP
«Боко Ҳаром» радикал гуруҳи жангарилари янги видеони эълон қилишди. Унда 2014 йилнинг апрель ойида Нигериянинг Чибока шаҳридаги ўрта мактабдан ўғирлаб кетилган қизлар тасвирланган, деб хабар бермоқда Reuters.
Ролик 21 дақиқа давом этади, унда 12 қиздан иборат гуруҳни кўриш мумкин.
Улардан бири эса ҳеч қачон уйга қайтмасликларини айтган.
«Боко Ҳаром» аъзолари 2016 йилнинг августида ҳам видеоролик эълон қилганди, унда мактаб ўқувчиларидан бири бўлган қиз Нигерия ҳукуматидан гуруҳнинг қамоқдаги жангариларини қизлар эвазига озод қилишни талаб қилган.
«Боко Ҳаром» - радикал гуруҳ бўлиб, Нигерия, Нигер, Чад ва Камерунда ҳаракат қилади. 2015 йилнинг баҳорида «Боко Ҳаром» аъзолари ИШИД террорчилик ташкилотига содиқлик келтиришди.
Мавзуга оид

13:11 / 05.06.2025
Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

17:47 / 30.05.2025
Нигерияда жангариларга қурол сотиб келган аскарлар ушланди

10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади

18:10 / 20.02.2025