Ўзбекистон фуқароси ўзининг «Кобальт»и билан Тошкентдан Римга борди
Ўзбекистон фуқароси Константин Бушаев рафиқаси Лилия Бушаева билан ўзининг «Кобальт» русумли автомошинасида деярли бутун Европани айланиб чиқиб, Италия пойтахти Рим шаҳригача борди, деб ёзмоқда «Халқ сўзи» нашри.
Константин ўз саёҳатини мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан бошлаб, аввало, Бухоро ва Нукусда бўлган. Шундан сўнг улар саёҳатни Қозоғистон орқали давом эттириб, Россия Федерациясининг Астрахан шаҳригача боришган.
Шундан сўнг у ўзининг «Кобальт»и билан Россия орқали дастлаб Беларус, кейин Польшага ўтади.
Германия ва Австрияни айланиб чиққан Бушаевлар оиласи Италияга саёҳатни Венеция шаҳридан бошлашган. Кейин Константин ва Лилия Сан-Марина томон ҳаракатланиб, Римга етиб боришган.
У ўзи етиб борган ҳар бир шаҳар ва давлатда маълум муддат бўлиб, диққатга сазовор жойлар билан танишган, саёҳат қилган манзилларини тасвирга олиб “Фейсбук”даги ижтимоий тармоғига жойлаб борган.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025