Энди инсон саломатлиги ҳолатини теридаги дисплейдан билиш мумкин

Фото: Takao Someya/Research Group
Япон олимлари электрон тери форматидаги дисплейни ишлаб чиқишди — мослашувчан электр ўтказувчи тасмани фойдаланувчи терисига ёпиштириш мумкин, у эса ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларни санайди. Теридаги дисплей LED'лар билан қопланган, у беморга биринчи ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш мақсадида доимо тиббий маълумотларни кўрсатиши мумкин. Engadget шу ҳақида маълум қилди.
Ишланма Токио университети олимларига тегишли. Улар ярим ўтказгичларнинг ривожланиши ўта юпқа эластик тасмада тўлақонли кўп функцияли электроникани жойлаш имконини келтириб чиқарганини таъкидлашмоқда. Улар ўз териларига кардиограмма қилувчи ва пульс ўлчовчи датчиклар ўрнатишган. Бунда симсиз маълумотлар смартфон билан синхронлашади ёки тўғридан-тўғри "булут"га йўлланади. Бу ўз-ўзидан ишланмани фойдали қилади, бироқ японлар уларнинг "электрон териси"ни ажратиб турувчи жиҳати — маълумотни ифодалай олиш хусусияти дея қайд этишади.
"Тери" датчиклардан ташқари, майда диодлардан ташкил топган. Улар биргаликда датчиклар томонидан олинган маълумотни акс эттириш мумкин бўлган экранни ҳосил қилади. Унда пульс ёки кардиограмма кўрсаткичлари намойиш қилинади. Олимлар буни организмни кузатишнинг қулай усули деб ҳисоблашади. Кўп ҳолатларда бу маълумот истеъмолчининг ўзи учун фойдали бўлади.
Олимларнинг айтишича, бир ҳафта давомида тасмадан фойдаланиш — юрак-қон томирлари касалликлари диагностикаси учун самарали муддат.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди
Жаҳон | 07:45
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
Мавзуга оид

22:58 / 19.12.2022
Samsung букланадиган экранли ноутбук ишлаб чиқармоқчи

23:19 / 17.05.2021
Samsung бир нечта жойидан букланувчи OLED-экран ишлаб чиқди

21:08 / 26.10.2020
Samsung ўта юқори кўрсатиш қобилиятига эга дисплей ишлаб чиқди

09:00 / 16.09.2020